© CABAR – Центральноазиатское бюро по аналитической журналистике
При размещении материалов на сторонних ресурсах, гиперссылка на источник обязательна.

Ўзбекистон: Нима учун ўзбек тили сиёсат ва фан тилига айланмади?

«Агар ўзбек тили давлат тили бўлса, аввал ушбу тилни “яратиш“, кейин «унификация» қилиш ва илмий муомалага киритиш зарур. Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда», – дея таъкидлайди мустақил тадқиқотчи Бахтиёр Алимжанов ўзининг CABAR.asia аналитик платформаси учун махсус ёзилган мақоласида.

Русский English


Подпишитесь на наш канал в Telegram


Мақоланинг қисқача баёни:

  • Юқори лавозимдаги давлат амалдорлари давлат тилида жуда ёмон гапиришади. Ушбу феноменнинг асосий сабаби – бутун Ўзбекистоннинг элитаси рус тилида таълим олгани ва совет давлат тузилмаларида фаолият олиб боришгани;
  • Ўзбек тилининг жаҳон «модернизация» жараёнига қўшилмаганлиги уни «оддий халқ» тилига айлантирди;
  • Ўзбекистон аҳолиси учун қайсидир маънода «муқаддас» сиёсий маънога эга;
  • Тўхтаб қолган алифбо ислоҳоти кундалик ҳаётда ва таълимда икки алифбо билан бир вақтда биргаликда яшашига олиб келмоқда;
  • Рус тилини билиш махсус имтиёзли кастага тегишлилик белгисига айланди;
  • Барча қийинчиликларга қарамасдан, кино, театр ва мусиқа соҳаларида ўзбек тили сақланиб қолмоқда;
  • Ўзбек тилининг ривожланишининг сўнгги “оролчаси” – бу интернет, аниқроғи ижтимоий тармоқлар.

Жамиятда давлат тилида жиддий нарсалар ҳақида гапиришнинг иложи йўқ, деган фикр шаклланган. Фото: fedin.org

2018 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев парламентнинг юқори палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонунининг ҳаётга татбиқ этилиши ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди[1]. Ушбу баёнот, Ўзбекистонда ўзбек тилини ҳукумат тили сифатида қўллаш зарурияти ошганлигидан дарак беради. Бу вазият билан боғлиқ жуда кўп асосли саволлар туғилади: ўзбек тили ҳақиқатдан ҳам миллий ёки давлат тилига айланиши мумкинми? Ўзбекистон замонавий жамиятида рус тилининг ўрни қандай? Мақсадли давлат тили сиёсати мавжудми?

Ўзбек тили кимнинг тили?

Иосиф Бродский: “Халқда бор нарсаларнинг энг яхшиси – бу халқнинг тилидир”. Сўнгги 28 йил ичида ўзбек тили ҳокимият тилига айланмади. Юқори лавозимдаги давлат амалдорлари давлат тилида жуда ёмон гапиришади. Улар рус тилида чиройли рус тилида гапиришни афзал кўришади. Амалдорларнинг ўрта ва қуйи қатламлари, кўплаб диалектизм ва европеизмларни қўллаган ҳолда ўзбек тилида, қаноатланса бўладиган тарзда сўзлашишади. Пойтахт амалдорларининг ўрта қатлами вилоят амалдорларидан катта фарқ қилмайди. Эҳтимол, давлатлар тили жиҳатидан вилоят амалдорлари камроқ “агрессив“ ва “миллийроқ“ бўлишлари ҳам мумкин. Ушбу феноменнинг асосий сабаби – бутун Ўзбекистоннинг элитаси рус тилида таълим олгани ва совет давлат тузилмаларида фаолият олиб боришгани.

Сўнгги йилларда давлат тузилмаларида рус тилининг “ҳукмронлиги“га қарамасдан, ўзбек тилидаги ҳужжатлар айланмаси ўсмоқда. Айрим сиёсатчилар барча иш юритишни ўзбек тилига таржима қилишга ундамоқдалар. Гарчи республика марказий ижроия идоралари ва республика парламенти иш юритиш жараёнида фаол равишда рус тилидан фойдаланаётган бир вақтда, бу соҳада ўзгаришлар кутиш қийин. Вилоятларда маҳаллий маъмурият ўзбек тилидан фойдаланади, аммо “тепароққа“ сиз жиддий ҳисобот жўнатиш керак бўлганида, рус тилига мурожаат қиладилар.

Юқори ҳокимият органлари ўзбек тилини билишмаслиги кундек равшан, энг осон ва кундалик даражада ўзбек тилини билишган тақдирда ҳам, давлат ишларини “замонавий бўлмаган” ўзбек тилида ҳал этиб бўлмайди. Парламентда рус тилидан фойдаланиш ҳам ўз асосига эга. Ҳуқуқий ўзбек тили ривожланмаган. Ҳозиргача ўзбек тилида яхши дарсликлар мавжуд эмас. Ўзбек тилини ҳуқуқий ва сиёсий тил сифатида ишлатиш имкони йўқ, чунки ўзбек тили “замонавий” тушунарли тилга айланмаган.

Ўзбек тили “анти-модернизация” тилими?

Ўзбек тилининг жаҳон “модернизация” жараёнига қўшилмаганлиги уни “оддий халқ” тилига айлантирди. Жамиятда жиддий нарсалар ҳақида гапиришнинг иложи йўқ, деган фикр пайдо бўлди. Тилни мустамлакадан озод қилиш жараёни содир бўлмаганлигини ҳам эслатиб ўтиш зарур, яъни ўзбек тили модернизация тилига айланмади.

Таниқли немис файласуфи Ж. Хабермас “модернизация – бу рационализация“ деб ёзиб қолдирган. Маълум сабабларга кўра, ўзбек тили “рационаллашмади“ ва замон чақириқларига мослаша олмади.

Бу, биринчи навбатда, миллий идентификация сиёсатининг тушунарсиз ва ноаниқ эканлиги билан боғлиқ. Ўзбек идентификацияси мифологик “модернизация“ билан аниқланади, рационал тарзда буни тасвирлаш қийин. Ҳаётнинг барча соҳасидаги “модернизация“ жараёни муваффақиятсизлигининг асосий сабаби – “юқоридан“ аҳолига татбиқ этилган сиёсийлаштирилган «модернизация» ва ушбу жараён бошқалар томонидан “ғарблашиш“ деб тушунилган.

Иккинчидан, Европа тилларининг (рус ва инглиз тиллари) рад этиб бўлмайдиган обрўси ўзбек тили ривожланишига тўсқинлик қилади. Модерннинг энг аянчли намойиши Совет даврида яратилган, воқеаларга мос равишда «жавоб бера олган» ўзбек давлат ва адабий тиллари.

Учинчидан, биз Совет ўзбек адабий тилидан маҳрум бўлдик. Совет ўзбек тилидан фарқли ўлароқ замонавий ўзбек тили ўз ташувчисини топа олмади. Замонавий ўзбек тили совет ўзбек тилининг луғатига муваффақиятсиз тақлид қилди ва сиёсий ҳаётга ноль қийматдаги неологизмларини киритди. Янги ўзбек адабий тили шакллантира олмади ва ўзининг тушунчалар алифбосини белгилай олмади. Натижада ўзбек тили “кўп овозли” тилга айланди, яъни шевалар ғалаба қозонди. Совет рус тили янги ўзбек тилини замон билан бирлаштирувчи тилга айланди.

Рус тили ҳокимият ва “модернизация” тили

“Ўзбекистон” телеканалида ҳар куни 19.30да янгиликлар рус тилида кўрсатилади. Соат 21:00 да ўша хабар ўзбек тилида эфирга узатилади. Сўнгги 30 йил ичида республика аҳолиси учун янгиликларни тарқатиш жараёни ўзгармади. Ўзбекистон аҳолиси учун қайсидир маънода “муқаддас” сиёсий маънога эга. Бу куч ва ҳокимият тили. Ушбу тилларда қонунлар яратилади, Фанлар академияси институтларида илмий ишлар ёзилади, ойнаи жаҳонда жиддий шахслар Ўзбекистоннинг долзарб муаммоларни муҳокама қилишади.

Ўзбек тилида эса оила мавзусидаги сериаллар намойиш қилинади ёки маънавият муаммолари, кундалик маиший муаммолар ўрганилади.

Тилларни соҳалар бўйича фарқлаш ғалати ҳолатга олиб келади. Ахборот истеъмолчилари ва фуқаролар ўзларининг миллий тилини “кундалик” тил – оиланинг тили деб биладилар. Ўзбек тилини сиёсатдан ажратиш – совет давлати сиёсатининг натижасидир, чунки у даврда фақат фольклор ва адабиётлар ўзбек тилида ишлаб чиқилиши мумкин эди. Мустақиллик йилларида ҳукумат яна ҳам олдинга ўтди: ўзбек тили доимий “модернизация” ёки “ғарб кетидан югурувчилар” тилига айланди.

Ўзбек тили замонавийми?

ХХ асрнинг 90-йилларида ўзбек тилини модернизация қилишга уриниш бўлди. Миллатчи зиёлилар ўзбек тилини сиёсийлаштириб, уни модернизация ва онгни мустамлакадан озод қилиш воситасига айлантирмоқчи бўлдилар. 1989 йилда ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди. 1993-йили ва 1995-йилда алифбо ислоҳ қилинди. Маҳаллий зиёлиларнинг интилишлари билан ҳукумат кирилл алифбосини лотин алифбосига алмаштиришга қарор қилди. Ушбу ислоҳот ўзининг мантиқий якунигача амалга оширилмади ва ҳозирги кунга қадар республика лотин графикасига тўлиқ ўтмаган.

Тўхтаб қолган алифбо ислоҳоти кундалик ҳаётда ва таълимда икки алифбо билан бир вақтда биргаликда яшашига олиб келмоқда. Ўттиз ёшдан катта аҳоли лотин тилида ёмон ёзишади ва ўқий олмайдилар. Республика ёшлари икки алифбога анча тез мослашишди. Бу, энг аввало, инглиз тилини фаол ўрганилаётганлиги ва рус тилининг ижтимоий ҳаётдаги устунлиги билан боғлиқ. Лотин алифбоси ҳам ўзбек тилни, ҳам инглиз тилини ўрганишни осонлаштирди, кирилл алифбосини билиш эса – мода ва элита маданиятига ҳурмат келтириш.

Ц ҳарфи “С“ ва “ТС“ ҳарфларига бўлинганида, ”цех“ сўзи “жинс“га айланди. Энди (колбаса цехи) kolbasa sexi деб ёзилади. Тасвир: openasia.net

2018 йил май ойида лотин алифбоси ислоҳоти республика ҳукумати томонидан бошқатдан кўриб чиқилган эди [2]. Ҳукумат 2018 йил охирига қадар Лотиннинг янги версиясини тасдиқлашга қарор қилди. Янги лотин алифбоси 1993 йилги лотин алифбосини эслатади (“туркча” версияси). Мутахассисларнинг фикрича, лотин алифбосининг “янги” версияси “алифбони бошқа туркий тилларнинг алифбосига яқинлаштиради”. Яна ХХ асрнинг 90-йилларининг миллий мафкурасига – туркий тилларининг бирлиги ғоясига қайтамиз!

Баъзан бир сўзда лотин ва кирилл графикаси биргаликда қўлланилади. Тасвир: 365info.kz

Мутахассисларнинг фикрича, алифбо ислоҳотлари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати билан боғлиқ. ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон Туркия ва АҚШ билан яқинлашди, 2000 йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия Федерацияси билан яқинлаша бошлади. Ташқи сиёсат ўйинлари Ўзбекистондаги тил ҳолатига қисман таъсир кўрсатди. Алифбо ислоҳотларининг муваффақиятсизлиги ўзбек тилига салбий таъсир кўрсатди. Ўзбек тили ёш давлатнинг замонавий тилига айланмади. Жамиятда ўзбек тилига эътибор берилмаслиги, уни “модерн” тили сифатида қабул қилинмаслиги ҳам замонавий коммуникация тили сифатида унга бўлган талабни сустлаштирди. Инглиз тилини ўрганиш ҳам ўзбек тили ривожланишига “халақит қилди”. Ўзбек тили замон оралиғида “музлатилган”дек туюлди ва тил воситасига айланди, “қолоқлик”ни англата бошлади.

Рус тили олий қатламга тааллуқлилик белгиси

Рус тилини билиш махсус имтиёзли кастага тегишлилик белгисига айланди.
Охирги 30 йил ичида республикада рус тилида гаплашадиган аҳоли сони камайганига қарамай (1 миллионгача) рус тили “миллатлараро” мулоқот воситаси бўлиб қолмоқда. Рус тилидаги мактаблар сезиларли даражада камайди, гарчи уларга талаб жуда катта бўлсада. Қизиқарли феномен кузатилмоқда: рус тили маҳаллий “элита“ ва зиёлилар томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Рус тилини билиш махсус имтиёзли кастага тегишлилик белгисига айланди. Махсус маданият вакиллари пайдо бўлишди, улар ўзларини “ривожланган” ва илғор деб ҳисоблайдиган европалашган ёшлар деб ҳисоблашади. Замонавий маданиятнинг гибридизацияси Ўзбекистон аҳолисини икки синфга ажратди: ривожланган ва қолоқ. Тил тараққиёт ва ривожланишнинг маркерига айланди. Ўзбек тили маргиналлаштирилди. Маргинализация жараёнида автоматик равишда миллий адабиёт ва мусиқа ҳам қатнашди. “Ривожланган” қатламнинг бу ҳаракатлари ҳукумат томонидан яширинча қўллаб-қувватланади. Бундай “неоколониал” ҳолатда рус тилини билмаган ҳар бир киши маданиятдан четлатилган инсонга айланади. Қизиғи шундаки, бу ерда инглиз тили иккиламчи роль ўйнайди – инглиз тилини билмаслик қолоқлик белгиси эмас, лекин рус тилини билмаслик инсонни априори “неандертал” деб таснифланади.

Маданият ва миллий тил

Барча қийинчиликларга қарамасдан, кино, театр ва мусиқа соҳаларида ўзбек тили сақланиб қолмоқда. Тил сиёсатидаги ноаниқлик эса санъат ва маданиятда кучли намоён бўлади. Агар кинофильмлар тилини таҳлил қилсак, у ерда шевада “гапиришади“, асосан Тошкент шевасида. Пойтахт диалектидан филмларда кўп фойдаланилиши жаргон сўзлар ва неологизмнинг қўлланилишига ва луғат қисқаришига олиб келади, бу эса тил соҳасига салбий таъсир кўрсатади.

Театрда ярим совет жаргонида “гапиришади”, бу эса маданиятда “тушунмовчилик”ни юзага келтиради ва аҳолини актуал муаммолардан узоқлаштиради. Театрлар репертуарлари сўнгги 50 йил ичида ўзгармади, Давлат академик балет театрида эса сўнгги юз йил давомида ҳали ҳам ўша репертуар. Қўшиқларнинг мазмуни қисқартирилган сўзлар билан қашшоқланди, ўзбек реп йўналиши ҳукумат сиёсати туфайли ривожланмади. Санъатни назорат қилиш тизими ХХ асрнинг 60-йилларидаги совет маданияти қайта тикланиши ва тарғиб қилинишига олиб келди. Натижада, тирик сўзлашув ўзбек тили шунчалик даражада қашшоқлашганки, бу тилда “муносиб” тарзда сўзлашиш жуда қийин.

Ўзбек тилининг тикланиши

Янгиланган ўзбек алифбоси лойиҳаси

Биринчи президент И.А. Каримовнинг қарори билан 2016 йил 13 майда янги университетга асос солинди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди. Университетнинг асосий вазифаси “ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўрганиш ва ривожлантириш” деб тасдиқланди. Университетда ўзбек-инглиз таржимаси бўлими очилди. Ш.М. Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати ўзгарди. 2017 йил декабрь ойида Ш.М. Мирзиёев ушбу университетга ташриф буюрди ва у ерда талабаларга буйруқ берди: “сиз она тилимиз бойлигини, унга бўлган ҳурматингизни ва севгингизни ўзбек тилини бутун дунёга кенг тарқатиш орқали намоён этишингиз керак” [3]. 2018 йилда университетда туркология маркази очилди, айнан шу ерда “янги” алифбо ишлаб чиқилди.

Тошкентнинг Москва билан фаол дипломатик ва савдо алоқалари, В.В. Путиннинг 2018 йил октябр ойидаги ташрифи, рус тилининг республикадаги таъсирини кучайтириши мумкин. Октябрда бўлиб ўтган учрашувларда Ш.М. Мирзиёев рус класцикларининг ўзбек тилидаги 100 том асарлар тўпламини нашр этишни буюрди. Умид қиламизки, рус класцикларини ўзбек тилига таржима қилиш (бу ўтган асрда амалга оширилган бўлсада) ва ўзбек класцикларини инглиз тилига таржима қилиш ўзбек тилининг миллий ва давлат тили сифатида ривожланиши учун катализатор вазифасини бажаради.

Ўзбек тили ва интернет

Ўзбек тилининг ривожланишининг сўнгги “оролчаси” – бу интернет, аниқроғи ижтимоий тармоқлар. Ўзбек тилидаги ахборот агентликлари кун.уз, дарё.уз, Турон24 ва ўзбек тилидаги хорижий нашрлар “Америка Овози” ва Россиянинг “Спутник“ каналлари Фейсбук ва Инстаграмда рақобатбардош бозор яратмоқда. Ушбу ахборот агентликларида “турли хил” ўзбек тилларида гапирадилар. Терминлар унификацияси мавжуд бўлмагани сабабли баъзида ахборот истеъмолчилари ўртасида тушунмовчиликлар ва жанжаллар юзага келишига сабаб бўлади. Ғарб стандартларига кўр-кўрона тақлид қилиш, ўзбек кундалик ҳаётида мавжуд бўлмаган кўплаб хорижий сўзларни импорт қилишга олиб келади. Ўзбек тили луғатини модернизация қилиш сунъий тарзда амалга оширилмоқда. Бу жараён ҳақиқий вазиятдан йироқ ва реалликни акс эттирмайди. Баъзида ўзбек ОАВ тили худди таржима характерига эгадек туюлади, энди рус тилидан эмас, инглиз тилидан таржима қилинаётгандек. Ушбу вазият мақолдаги “ёмғирдан қочиб дўлга тутилдим” ҳолатига ўхшайди. Бизга тилнинг қобилиятига асосланган ҳолда ҳақиқатни акс эттирадиган ўзбек тили зарур.

Ўзбекистонга қандай тил сиёсати керак?

Айни пайтда республикада инглиз ва рус тиллари фаол ўрганилмоқда. Ўзбек тили жаҳон классикларини таржима қилиш тилига, яъни “ўлик“ тилга айланмоқда. Сиёсий майдонда очко олишга интилаётган айрим сиёсатчиларнинг саъй-ҳаракатлари ва кўрсатмалари ўлароқ ўзбек тили ҳийлаю-найрангларга дуч келмоқда.

Агар ўзбек тили давлат тили бўлса, аввал ушбу тилни “яратиш”, кейин «унификация» қилиш ва илмий муомалага киритиш зарур. Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Давлат “модернизация” мафкурасини, “ички мустамлака” тушунчасидан ташқарида, маданиятни мустамлакадан бўшатиш доирасида аниқлаб олиши зарур, ушбу жараён эса тилдан бошланади.

Ўзбек тилининг келажаги борми?

Ўзбек тили замонавий, миллий ва ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлат тили бўлиши керак. Шуни унутмаслик керакки, фақат ўзбек тилига тўлақонли ёндашув орқали мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин. Ўзбек тилидаги миллий “қутқарув“ дастури қуйидаги нарсаларни ўз ичига олиши лозим:

Биринчидан, ўзбек тилини миллат даражасида «қайта таъмирлаш» катта инвестицияларни талаб қилади, яъни пулни қизғанмаслик керак;

Иккинчидан, замонавий ўзбек илмий тилини биргаликда ривожлантириш учун нафақат филологлар, балки тарихчилар, шарқшунослар, ҳуқуқшунослар ва математиклар ҳам керак. Уларни тайёрлаш зарур ва меҳнатларига муносиб ҳақ тўлаш керак;

Учинчидан, санъат тилини (кино, театр, мусиқа) унификация қилиш лозим, уни шева, жаргон ва неологизмлардан тозалаш керак;

Тўртинчидан, янги муаллифлар китобларни текин нашр этиш орқали, ўзбек тилидаги адабиётларни рағбатлантириш;

Бешинчидан, Интернетни, хусусан, ижтимоий тармоқларни янги ўзбек сўзлашуви – давлат тили билан тўлдириб юбориш.

Энг муҳими, республикадаги барча мактаб ўқитувчилари ва педагогларни давлат тили нормаларига мувофиқ сўзлаш ва ёзишга ундашдир. Мактаб, университет ва санъат ҳамоҳанг тарзда янги замонавий “нормал“ ўзбек давлат тилининг локомотивига айланиши керак.

 

[1] Нигматилла Юлдашев сўзларига кўра, давлатимизда ўзбек тилига ҳурматсиз муносабат билдирилмоқда.Кун.уз (мурожаат санаси 21/12/2018).

[2] Ўзбек алифбоси яхшиланишни кутмоқда. Газета.уз (мурожаат санаси 25/12/2018).

[3] Президент Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди, Коммерсант.уз (мурожаат санаси 21/12/2018).


Мазкур материал «Giving Voice, Driving Change — from the Borderland to the Steppes Project» лойиҳаси доирасида, Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий ёрдами асосида тайёрланди. Мақолада билдирилган фикрлар редакциянинг ёки донорнинг позициясини акс эттирмайди.